Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан “Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболларимавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди.

Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади.

Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун йилига ўртача 38–42 км³ сув сарфланади, бу эса минтақа бўйича умумий аграр сув истеъмолининг қарийб 40 фоизини ташкил этади».

Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари (AFOLU )секторининг барқарор ривожланиши сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг узоқ муддатли экологик барқарорлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга».

Шунингдек, декарбонизация бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ҳукумат томонидан аниқ мақсадлар белгилаб олингани таъкидланди. Жумладан, 2035 йилга қадар зарарли газларинтенсивлигини 50%га қисқартирилиши, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 40%га етказилиши, шунингдек, йилига 200 миллион туп дарахт экилиши режалаштирилган.

Иқтисодиётни паст углеродли трансформация қилишда тизимли ёндашувнинг аҳамиятига тўхталар экан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шўъба раҳбари Абдурашид Бозоров шундай таъкидлади: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ҳар йили аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ўсишини 1–2% пунктага камайтирмоқда. Сўнгги 20 йил ичида минтақада ўртача ҳарорат 1,5 градусга ошган (ушбу кўрсаткич жаҳондаги ўртачага нисбатан икки баробарга тезроқ), Амударёда сув ҳажми 30%га, Сирдарёда эса 10%га камайган».

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди
Семинарда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирок этди. Халқаро иштирокчилар қаторида Барқарор ривожланиш ва халқаро муносабатлар институти (IDDRI), Декарбонизация бўйича экспертлар альянси (DEXA), Баск иқлим ўзгаришлари тадқиқот маркази (BC3), БМТнинг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN), Финляндия табиий ресурслар институти (LUKE), Осиё тараққиёт банки экспертлари қатнашди.

Ўзбекистон томонидан семинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда Марказий Осиё Яшил университетининг ва Халқаро қишлоқ хўжалиги университетинингпрофессорлари иштирок этди.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, шунингдек ердан фойдаланиш масалалари юзасидан сўз юритиларэкан, иштирокчилар ушбу соҳаларнинг Ўзбекистон учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Хусусан, қишлоқ хўжалиги мамлакат ЯИМининг 18%ини шакллантиради, аҳолининг 24%и бандлигини таъминлайди ҳамда сув ресурсларининг қарийб 90%ини истеъмол қилади. Шу боис, иқлим ўзгариши, табиий ресурсларга босимнинг ортиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш зарурати кучайиб бораётган шароитда декарбонизация масалалари барқарор ривожланиш ҳамда иқтисодиётнинг узоқ муддатли рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим шартига айланмоқда.

Муҳокамалар давомида халқаро экспертлар декарбонизация сценарийларини ишлаб чиқиш бўйича илғор тажриба билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, озиқ-овқат ва ер ресурслари тизимларини прогнозлашда Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, биохилма-хиллик, ердан фойдаланиш ва энергетика (FABLE) моделини қўллаш ҳамда ўрмон хўжалиги самарадорлигини ошириш ва углеродни ютиш салоҳиятини кенгайтириш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.

Анжуманда иштирок этган ўзбекистонлик мутахассислар мазкур соҳаларнинг жорий ҳолати бўйича ўз баҳоларни тақдим этдилар. Шунингдек, паст углеродли ривожланиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, сув ресурсларини бошқариш масалалари ҳамда яйлов ерларини тиклаш йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: FABLE (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, биохилма-хиллик, ердан фойдаланиш ва энергетика) — озиқ-овқат тизимлари, ердан фойдаланиш, биохилма-хиллик ҳамда иқлим сиёсати ривожланиши сценарийларини баҳолаш учун қўлланиладиган халқаро аналитик моделлаштириш инструменти ҳисобланади.

Муҳокамаларда ўрта ва узоқ муддатли истиқболда амалга ошириладиган амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2026–2030 йиллар учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: миллий даражада чуқур декарбонизация сценарийларини ишлаб чиқиш, FABLE аналитик инструментларини стратегик режалаштириш тизимига интеграция қилиш ҳамда устувор тармоқлар бўйича дастлабки ташаббусларни амалга ошириш.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан ўсимликчилик, чорвачилик ва ўрмон хўжалигида барқарор ечимларни кенг жорий этиш чоралари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 2060 йилгача бўлган даврда ўрмонларнинг углеродни ютиш бўйича табиий механизм сифатидаги ролини кучайтириш масаласига алоҳида урғу берилди.

Тадбир якунлари бўйича таҳлилий сессия ўтказилди. Унда экспертлар муҳокамалар давомида кўриб чиқилган соҳаларни ривожлантиришнинг эҳтимолий сценарийларини биргаликда ишлаб чиқдилар, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётини “яшил” трансформация қилишни илгари суриш бўйича келгуси ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.