Chess.com Open — 2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон Кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради. Мусобақада дунёнинг кучли 16 нафар шахматчиси қатнашиб, кейинги босқичларга йўлланма ва йирик мукофот жамғармаси учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақада 2026 йилги FIDE Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров ўз иштирокини якунлади. Илк босқичда россиялик Данил Дубовга қарши баҳсда имкониятни бой берган Синдаров, иккинчи имкониятдан унумли фойдалана олмади. У франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши дона сурди. Дастлабки икки партияда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Армагедонда (шахматдаги пенальтилар серияси) эса Синдаров мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.

Нодирбек Абдусатторов эса илк босқичда америкалик Сем Севианни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи босқичда эса беларуслик Денис Лазавик билан баҳс олиб борди. Ушбу беллашувда Абдусатторов 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва мағлублар йўлагида Ян Непомняшийга қарши ўйин ўтказади.

Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон Кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради. Мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари қатнашиб, кейинги босқичларга йўлланма ва йирик мукофот жамғармаси учун кураш олиб боришади.

Шахматчилар “10+0” яъни рапид форматида баҳслашади. Иккита рақибдан мағлубиятга учраган иштирокчи чемпионлик учун курашни тарк этади.

Маълумот учун, 2025 йилги Esports World Cupкиберспорт турнирида NAVI жамоаси сафида иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5-ўринни эгаллаб, 85 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган эди. Иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган Team Vitality вакили Жавоҳир Синдаров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.