World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

World Boxing кубогини икки ғалаба ва бир мағлубият билан бошладик

Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида кеча 3 нафар боксчимиз мусобақадаги ўзларининг илк жангларини ўтказишди.

— 51 кгдаги вакиламиз Феруза Казаковага эски таниши германиялик Махи Клотзер дуч келди. Улар “Странджа” турнирида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва Феруза 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар ҳам жанг қизиқарли ва муросасиз кечди. Рефери Ферузани таъқиқланган ҳаракатларни кўп қилди, деб топди ва 2 очко олиб ташлади. Афсуски ушбу омил вакиламизни мағлубиятига сабаб бўлди. Якуний ҳисоб 0:5 кўриниш олди.

World Boxing кубогида — 48 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарзона Фозилова ҳам дастлабки жангини ўтказди. У марокашлик Виссал Фахирга қарши рингга кўтарилди.

Бутун раундлар мобайнида фаол ва аниқ ҳаракатлари эвазига Фозилова рақибасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Фарзона кейинги босқичга йўл олди.

World Boxing кубогида — 65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова ҳам ўз юришини бошлади. У илк босқичда швецариялик Анна Женнига қарши баҳс юритди. Кутилганидек, Навбаҳор 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.