Ўзбекистон Гвинея-Бисау билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Гвинея-Бисау билан дипломатик алоқа ўрнатди

Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гвинея-Бисаунинг БМТдаги миссияси раҳбари Самба Сане дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Икки томонлама алоқаларнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Ғарбий Африка давлати бўлган Гвинея-Бисау Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 168-мамлакатга айланди. Мамлакат шимолда Сенегал, шарқ ва жануби-шарқда Гвинея билан чегарадош. Ғарб томони Атлантика океани билан ювилади.

Аввалроқ Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Руанда ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисида ҳужжат имзоланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.