Нурафшон шаҳри ҳамда Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Нурафшон шаҳри ҳамда Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Тадбиркорлар масаласини ҳал қилиб бермаётган айрим ҳудуд ҳокимлари ишдан олиниши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 24 апрелдаги йиғилишда маълум қилди.

Йиғилишда айрим раҳбарлар тадбиркорнинг масаласини ҳал қилиши ўрнига ўзини четга олаётгани, муаммо республика даражасига чиқса, айбини беркитиш учун ўзини оқлаб юргани танқид қилинди.

Масалан, Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот президент даражасигача етиб борганини қидириш билан овора экани айтилди

Ёки Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл, Чиноз туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмаси учун берилган тайёр пулга ҳалигача лойиҳа бошламагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бизнес инфратузилмасини яхшилаш учун ушбу туманларга бу йил республикадан қўшимча 262 миллиард сўм берилган.

Тегишли вилоятлар ҳокимларига номи айтилган туман ҳокимлари «аравасини торта олмаётган бўлса», бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.