Чорак финалларнинг бугунгисини Навбаҳор Ҳамидова бошлаб берди. Боксчимиз 65 кг вазнда мезбон Беатриз Гомесга қарши баҳс олиб борди ва рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
World Boxing кубогида +90 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Зокиров мусобақадаги иккинчи жангини ўтказди. У Болгария вакили Йордан Морежонга қарши баҳс юритди.
Кутилганидек Зокиров ушбу жангда катта устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.