26 ёшли Моралес Лас-Вегасдаги UFC офисида тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. Спортчининг сўзларига кўра, у аллақачон Махачевга қарши жанг учун шартномага қўл қўйган. Ўз навбатида, Ислам Махачев ҳам июль ойида навбатдаги жангини ўтказишига ишора қилиб чиқди.
Маълумот учун, Ислам Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Унинг эҳтимолий рақиби Майкл Моралес эса аралаш яккакурашлар (MMA) оламида катта истиқболли спортчи ҳисобланади. У ҳозирга қадар ўтказган 19 та жангининг барчасида ғалаба қозонган ва UFC рейтингида учинчи поғонани эгаллаб турибди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.