Даулетияр Худайбергенов 1990 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавриат, 2015 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.
У 2024 йилда Санкт Петербург давлат иқтисодиёт университетини қайта тайёрлаш йўналиши бўйича тугатган, 2025 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2014 йилда бошлаб, қатор вазифаларни бажариб келган.
Хусусан, Президент администрациясида ишлаган даврида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этиш, саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш, қурилиш ва коммунал соҳани ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишларда иштирок этган.
Шу кунга қадар Худайбергенов Президенти администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Даулетияр Худайбергенов ушбу лавозимда 2024 йил июнь ойидан бери ишлаб келаётган Бахтиёр Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллади. У ҳам ҳокимликка Президент администрациясидан келган.
Алишер Исматиллаевич Дусмуҳамедов Тошкент шаҳри ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
Алишер Дусмуҳамедов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2013 йилда Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини, 2021 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган. У 2023 йил 29 мартдан буён Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритию келаётганди.
Аввалги ҳокимнинг IT бўйича ўринбосари ва Рақамли ривожланиш департаменти бошлиғи Алексей Хен эди. У бу лавозимда 2022 йилдан буён ишлаб келаётганди. Департаментнинг йиллар давомида амалга оширган асосий лойиҳалари қаторига яқинда ўзининг беш йиллигини нишонлаган Xalq Nazorati фуқаролар мурожаатлари портали, ташқи рекламаларни соддалаштириш, маҳалла чегараларини расмийлаштириш, пойтахт дарахтларини белгилаш (бошқа идоралар билан ҳамкорликда) ва биноларнинг ёшини аниқлаш лойиҳалари, Тошкент биноларидаги мозаикаларни сақлаб қолиш ташаббуси ва бошқалар киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.