Мазкур лойиҳа президентининг 2025 йил 27 декабрдаги «2030 йилга қадар темирйўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган.

Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган.
«Бу автомобиль транспортига нисбатан анча арзон ва қулайдир. Кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти ҳудудда иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вагонлардаги видеокузатув ва зарба кучини камайтирувчи крэш-тизимлар халқаро хавфсизлик стандартларига мос келади.

Янги темирйўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ҳам янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди. Бекатлар атрофида хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш масканларини ташкил этиш зарурлиги, бу маҳаллий аҳоли учун қўшимча даромад манбаини яратиши қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.