Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

29–30 апрель кунлари Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастури доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улар ўзбек-чех кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларига бағишланади.

Кутилмоқдаки, томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, “яшил” энергетика, кимё саноати, фармацевтика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Музокаралар давомида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашиш режалаштирилган.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар пакети имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек, ташриф доирасида Андрей Бабиш ўзбек-чех бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.