Бағдод, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Марғилон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди
Фарғона вилоятининг Бағдод, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Марғилон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги
хабар қилди.
Хусусан, Ҳожиқўзижон Исақов Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Фарғона вилояти 426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси МЧЖ бошлиғи бўлиб ишлаган.
Нодиржон Машрапов Фарғона тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Илёс Новиков Бешариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у 2018−2024 йилларда Қўштепа тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
Элбек Рустамов Марғилон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Аввалроқ Расулжон Жўраев Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида
хабар бергандик.