Эркаклар ўртасидаги 110 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Нурудинов олтин медалларга сазовор бўлди.
Юртдошимиз даст кўтаришда 178 кг, силтаб кўтаришда 222 кг, икки курашда эса роппа-роса 400 кг натижа қайд этди. Шубҳасиз, бу натижа билан Нурудинов энг яқин таъқибчилари бўлган Самоа ва Фижи вакилларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.