Музокаралар давомида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олдилар. Ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорликнинг қўшма механизмларини яратиш, шунингдек савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, долзарб халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида умумий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон ва Сейшел ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар 2024 йил сентябрь ойида ўрнатилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.