Учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаяси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Масао Яҳара ҳам иштирок этди.
Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон мамлакат етакчисига Япония бош вазири Санаэ Такаичининг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Давлат раҳбарининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб бергани таъкидланди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръатлари алоҳида қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, Япониянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
Шунингдек, қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, ахборот технологиялари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.