Музокаралар чоғида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Давлат раҳбари ACWA Power фаолиятини Ўзбекистонда «яшил» энергетика соҳасидаги муҳим ҳамкорлардан бири сифатида юқори баҳолади. Қайд этилишича, ўтган йил декабрь ойида бошланган лойиҳалар, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ишлари тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, истиқболли йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, «Янги Тошкент» халқаро аэропортини қуриш, Фарғонада кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш ҳамда IT-паркда замонавий дата-марказни ишга тушириш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Саудия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қулай инвестиция муҳити учун миннатдорлик билдириб, қўшма лойиҳаларни янада фаол амалга оширишга тайёр эканини тасдиқлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.