ССВ раҳбариятининг деярли барчаси лавозимдан олинди

ССВ раҳбариятининг деярли барчаси лавозимдан олинди

Элдор Адилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши билан бир вақтда, унинг деярли барча ўринбосарлари ҳам алмашгани маълум бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни имзолади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Отабек Суннатович Имамов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Янги тайинланган бошқа ўринбосарлар:

  • Жалолиддин Шарофутдинович Асамутдинов — комплаенс ва ички антикоррупцион назорат бўйича вазир ўринбосари;
  • Адхам Юсупович Худайкулов — вазир ўринбосари;
  • Шерзод Дилмуратович Мухамедов — вазир ўринбосари;
  • Илхомжон Ўринбой ўғли Умрзақов — вазир ўринбосари (у бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари — Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимида ишлаган).

Олим Муродуллаевич Омонов вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолди.

Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Шукруллаевич Бобоев, ўринбосарлар Эльмира Иркиновна Баситханова ва Фарходжон Муҳаммаджонович Ташпўлатов лавозимидан озод этилди.

Абдулла Абдисаламович Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимини сақлаб қолди. Ташкилот номи эса ўзгарди — илгари у Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги деб аталган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.