Шавкат Мирзиёев Хитойдаги заводда портлаш юз бергани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хитойдаги заводда портлаш юз бергани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хунань провинциясидаги саноат корхонасида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Душанба куни тушдан кейин Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида содир бўлган портлаш оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 61 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Xinhua.

Huasheng Fireworks заводида юз берган портлашдан сўнг қутқарув ишлари якунланди; ҳодиса ортидан расмийлар заводдан 3 км радиусдаги барча аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлди, дейилади хабарда.

Ҳукумат 1500 дан ортиқ фавқулодда вазиятлар ходимларини, шунингдек, итлар, дронлар ва роботларни сафарбар қилди. Улар вайроналар остида қолиб кетган етти кишини қутқариб олишга муваффақ бўлди.

Хитойнинг пиротехника пойтахти ҳисобланган (ички бозорнинг 60 фоизи ва экспортнинг қарийб 70 фоизини таъминлайдиган) жанубий Хунань провинциясининг Люян шаҳрида кучли портлашдан икки кун ўтиб ҳам заводдан ҳалигача тутун кўтарилмоқда, дея таъкидлади Rueters.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.