Азизбек Урунов Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси бўлди

Азизбек Урунов Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси бўлди

Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимини ҳам эгаллади. Бу ҳақда президент тегишли қарорни имзолади.

Маълум бўлишича, Азизбек Урунов бир пайтинг ўзида Ўзбекистон раҳбарининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича ҳам ҳисобланади. У қўимта раислигига ўриндошлик асосида ўтган.

Азизбек Урунов — Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича бош музокарачиси ҳисобланади. У мазкур лавозимда 2025 йил июлидан буён ишлаб келмоқда. Бунга қадар, 2023 йил июнидан Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили сифатида фаолият юритган.

2018−2023 йилларда Азизбек Урунов Президент администрациясида катта консультант лавозимида ишлаб, ЖСТ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи масалаларини мувофиқлаштирган. 2018 йилда қисқа муддат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида департаментга раҳбарлик қилиб, давлат ривожланиш дастурлари билан шуғулланган. Ундан аввал, 2015−2018 йилларда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида департамент бошлиғи бўлиб ишлаган.

Ўрунов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Шунингдек, у Жанубий Кореянинг KDI Давлат сиёсати ва бошқарув мактабида магистр даражасини олган ҳамда Оксфорд университетининг Said Business School’ида таҳсил олган.

Шунингдек, Эльёр Талабоев Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари — комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича масъул лавозимга тайинланди. Шу муносабат билан у Президент администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори вазифасидан озод этилди.

Бундан ташқари, Фурқат Жалилов эса Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.