Футзал. Ўзбекистон кубоги ярим финал иштирокчилари маълум

Футзал. Ўзбекистон кубоги ярим финал иштирокчилари маълум

Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида икки кун мобайнида Ўзбекистон кубоги — 2026 мусобақасининг чорак финал учрашувлари ўтказилди ва ярим финалда куч синашувчи жуфтликлар номи аниқланди.

Баҳсларнинг иккинчи куни чорак финал баҳсларини СҚБ ҳамда “”Оил Стар” жамоалари бошлаб беришди. Тўрнинг чап қисмидан финалга чиқишга асосий даъвогар саналган мазкур жамоалар қарама қаршилиги пойтахт банкчиларининг устунлиги остида ўтди ва улар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Иккинчи чорак финалда эса “Локомотив” ҳамда “Насаф” жамоалари куч синашди. Мазкур рақобатда ярим финал баҳсларини қабул қилувчи Қарши шаҳри жамоаси ортиқча қийинчиликсиз зафар қучди.

Шундай қилиб, 18-19 май саналарида Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида ўтувчи ярим финал баҳсларида мухлислар “Максам-Чирчиқ” – СҚБ, “БМБ ПФC” – “Насаф” қарама қаршилигини кузатишади.

Манба: O‘zbekiston futzali

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.