Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга амалий ташриф билан боради


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури ҳомийлигида ўтказилаётган Урбанизация бўйича жаҳон форумининг 13-сессияси лидерлар саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Форумда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ҳамда уй-жой молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.