Теннисчиларимиз “Ролан Гаррос” турнирида қатнашишади

Теннисчиларимиз “Ролан Гаррос” турнирида қатнашишади

24 май – 7 июнь кунлари теннис оламидаги энг нуфузли стартлардан бири – “Ролан Гаррос” турнири бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу мусобақанинг саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Мамлакат теннис федерациясининг маълум қилишича, унда ўзбекистонлик ракетка усталари ҳам иштирок этишади. Жаҳон тасниф жадвалида 89-поғонани эгаллаб турган Камила Раҳимова турнирнинг асосий даврасига тўғридан тўғри йўл олган. Мария Тимофеева (119) ҳамда Полина Кудерметова (125) эса иштирокларини саралаш босқичидан бошлашади. Бугун теннисчиларимиз квалификациянинг илк даврасида қуйидаги рақибларига қарши кортга чиқишади:

Мария Тимофеева – Брейс Кеденс (Канада, 202)
Полина Кудерметова – Аноук Коверманс (Нидерландия, 158)

Шунингдек, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда 18-рейтингда жойлашган Никита Белозерсев ҳам қатнашади.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.