“Катта дубулға” туркумига кирувчи ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ракетка усталари ҳам иштирок этади. Хусусан, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда жаҳон рейтингининг 18-поғонасидан жой олган Никита Белозерсев ҳам қатнашади.
Маълумот учун, ушбу турнирнинг саралаш ва асосий тўр баҳсларида, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилар ҳам кортга чиқади. WTA рейтингида 89-поғонани эгаллаб турган Камила Раҳимова турнирнинг асосий даврасига тўғридан-тўғри йўл олган.
Мария Тимофеева (119) ҳамда Полина Кудерметова (125) эса ўз иштирокларини саралаш босқичидан бошлайди. Бугун теннисчилар квалификациянинг илк даврасида қуйидаги рақибларига қарши кортга чиқишади:
Мария Тимофеева – Брейс Кеденс (Канада, 202)
Полина Кудерметова – Анук Коверманс (Нидерландия, 158)
“Ролан Гаррос” дунёдаги энг нуфузли қумли корт турнири бўлиб, ҳозирги кунда ушбу қопламада ўтказиладиган ягона “Катта дубулға” мусобақасидир. Турнирда яккалик баҳсларида ғолиб бўлган теннисчи 2000 рейтинг очкоси ва 2,5 миллион евро миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.