Super Chess Classic. Синдаров мусобақада 3-ўринни эгаллади

Super Chess Classic. Синдаров мусобақада 3-ўринни эгаллади

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақаси якунига етди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров турнирнинг 9-тури доирасида АҚШлик Уэсли Сога қарши оқ доналарда ўйнади. Рақиб ортиқча таваккалга қўл урмади ва хотиржам йўналишни танлади. Натижада 46-юришдан кейин дурангга имзо чекишди.

Ушбу дуранг эвазига Синдаровнинг очколари 5 тага етди ва шунча очко жамғарган Уэсли Со билан бирга 3-ўринни банд этди. Ҳар икки шахматчи 42 500 доллар миқдорида мукофот пулига эга бўлди.

Германиялик Винсент Кеймер сўнгги турда Йорден ван Форестни мағлуб этиб, 6 очко билан мусобақага ғолибига айланди. АҚШлик Фабиано Каруана 5,5 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Super Chess Classic. Синдаров мусобақада 3-ўринни эгаллади
Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.