Учрашув аввалида давлат раҳбари шайхулислом томонидан туҳфа этилган, Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг умумий саъй-ҳаракатларига бағишланган «Қардошлик ва иттифоқчиликнинг олий нуқтаси» китоби учун миннатдорлик билдирди.
Мулоқот давомида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий тарбиясини юксалтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини ёшларга содда ва қизиқарли тарзда тушунтириш учун рақамли платформалар ва интерактив таълим воситаларидан фойдаланишда илмий салоҳиятни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунида давлат раҳбари Оллоҳшукур Пошшозодага мусулмон дунёси илм-фанига қўшаётган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг «Эл-юрт ҳурмати» орденини топширди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.