Etihad Airways Тошкентга илк рейсини амалга оширди: барча чипталар тўлиқ сотилди ва Марказий Осиёга янги йўл очилди

Etihad Airways Тошкентга илк рейсини амалга оширди: барча чипталар тўлиқ сотилди ва Марказий Осиёга янги йўл очилди

2026 йил 10 август

  • Etihad Airways Абу-Даби ва Тошкент ўртасида ҳар кунлик тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйди.
  • Янги йўналиш Ўзбекистонни Абу-Даби орқали Etihad’нинг кенг глобал тармоғи, жумладан, Шимолий Америка, Европа, Форс кўрфази мамлакатлари ва Левант билан боғлайди.
  • Янги авиақатнов Абу-Дабининг халқаро транспорт маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш билан бирга, БАА ва Ўзбекистон ўртасида авиация, туризм ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради.

Абу-Даби, БАА — Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпанияси Etihad Airways бугун Тошкентга илк рейси амалга оширилганини нишонлади. Шу тариқа авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги биринчи йўналиши расман ишга туширилиб, Абу-Даби билан дунёнинг энг тез ривожланаётган авиация бозорларидан бири ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди.

Абу-Даби ва Тошкент ўртасидаги ҳар кунлик тўғридан-тўғри рейс Ўзбекистонни БАА, минтақа ва Etihad’нинг кенгайиб бораётган глобал тармоғи билан боғлайди ҳамда Абу-Дабининг халқаро транспорт маркази сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Абу-Даби орқали Ўзбекистонлик йўловчилар Форс кўрфази мамлакатлари, Европа, Левант ва Шимолий Америкадаги йирик йўналишларга қулай тарзда уланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса Марказий Осиёнинг савдо, маданият ва инновациялар бўйича жаҳон марказлари билан алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Янги йўналиш Etihad ва Uzbekistan Airways ўртасида яқинда имзоланган кодшеринг ҳамкорлиги билан янада кенгаяди. Ушбу ҳамкорлик йўловчиларга Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг яна саккизта шаҳри — Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз ва Урганчга, шунингдек, Uzbekistan Airways тармоғидаги айрим халқаро йўналишларга ҳам парвоз қилиш имконини беради.

Янги рейс Абу-Дабини Ўзбекистонлик сайёҳлар учун янада қулай ва яқин манзилга айлантириб, минтақанинг маданият, дам олиш ва бизнес йўналишларидан бирига тўғридан-тўғри бориш имконини яратади.

Шайх Зоид Буюк масжидининг бетакрор меъморчилигидан тортиб, Саадият оролидаги бой маданий муҳит ва Яс оролидаги кўнгилочар масканларгача — Абу-Даби меҳмонларга амирликларга хос меҳмондўстлик, жаҳон даражасидаги курортлар, ҳашаматли дам олиш имкониятлари ҳамда йил давомида ташриф буюриш мумкин бўлган диққатга сазовор жойларнинг ўзига хос уйғунлигини таклиф этади.

Бу эса шаҳарга дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрувчиларни жалб қилишда давом этмоқда.

Etihad тармоғи орқали саёҳат қилувчи йўловчилар учун эса янги йўналиш Марказий Осиёнинг энг жозибадор манзилларидан бири — Ўзбекистонга янги имкониятлар очади.

Самарқанд ва Бухоронинг бетакрор меъморий меросидан тортиб, Тошкентнинг жўшқин замонавий ҳаётигача — Ўзбекистон бой тарих, ранг-баранг маданият ва жадал тараққиётнинг ўзига хос уйғунлигини намоён этади. Бу эса мамлакатга дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар қизиқишини тобора оширмоқда.

Тақдимот маросимида сўзга чиққан Etihad Airways’нинг рақамли технологиялар бўйича бош директори Франк Мейер шундай деди:

«Тошкентга амалга оширилган бугунги илк рейс Etihad учун фахрли воқеа ва тармоғимизни янада кенгайтириш йўлидаги муҳим босқичдир. Ўзбекистон бой маданий мероси, катта туристик салоҳияти ва тобора ортиб бораётган иқтисодий аҳамияти билан Марказий Осиёнинг энг динамик ва тез ривожланаётган бозорларидан биридир.

Абу-Даби ва Тошкент ўртасида ҳар кунлик тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш орқали биз Марказий Осиёни дунё билан янада яқинроқ боғламоқдамиз. Абу-Даби орқали йўловчилар Etihad’нинг кенгайиб бораётган глобал тармоғидаги йўналишларга қулай тарзда уланишлари ва авиакомпаниямизга хос юқори даражадаги хизмат ҳамда меҳмондўстликдан баҳраманд бўлишлари мумкин».

Янги рейс Ўзбекистон, БАА ва асосий халқаро йўналишлар ўртасида саёҳатга бўлган тобора ортиб бораётган талабни қондиришга хизмат қилади.

У туризм оқимини ошириш, бизнес алоқаларини кенгайтириш ҳамда ҳар икки йўналишдаги йўловчилар учун халқаро имкониятлардан фойдаланишни янада қулайлаштиришга қаратилган.

Тошкент йўналишининг ишга туширилиши Etihad’нинг тармоғини кенгайтириш стратегиясининг бир қисми бўлиб, юқори салоҳиятга эга бозорларни Абу-Даби билан боғлаш билан бирга, БАА пойтахтининг Шарқ ва Ғарбни туташтирувчи глобал марказ сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Etihad Марказий Осиёдаги фаолиятини кенгайтиришда давом этар экан, йўловчилар, бизнес вакиллари ва жамоалар учун манфаатли алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Тошкент рейслари жадвали


9 августдан 1 сентябргача
РейсҚаерданЖўнаш вақтиҚаергаЕтиб келиш вақтиКунлариСамолёт тури
EY830Абу-Даби20:35Тошкент02:05 (+1)Ҳар куниA320
EY831Тошкент03:25Абу-Даби06:55Ҳар куниA320

Тошкент рейслари жадвали


1 сентябрдан бошлаб
РейсҚаерданЖўнаш вақтиҚаергаЕтиб келиш вақтиКунлариСамолёт тури
EY830Абу-Даби21:20Тошкент01:50 (+1)Ҳар куниA320
EY831Тошкент03:35Абу-Даби06:25Ҳар куниA320

Etihad Airways ҳақида


Etihad Airways — Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпанияси. 2003 йилда ташкил этилган авиакомпания қисқа вақт ичида дунёнинг етакчи авиакомпанияларидан бирига айланди.

Абу-Дабидаги бош қароргоҳидан Etihad Яқин Шарқ, Африка, Европа, Осиё, Австралия ва Шимолий Америкадаги йўловчи ва юк ташиш йўналишларига парвозларни амалга оширади.

Кодшеринг бўйича ҳамкорлари билан биргаликда Etihad тармоғи йўловчиларга дунё бўйлаб юзлаб халқаро йўналишларга чиқиш имконини беради.

Сўнгги йилларда авиакомпания юқори даражадаги хизмат ва маҳсулотлари, юк ташиш хизматлари, содиқлик дастури ҳамда бошқа ютуқлари учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Etihad Airways Тошкентга илк рейсини амалга оширди: барча чипталар тўлиқ сотилди ва Марказий Осиёга янги йўл очилди
Батафсил маълумот учун Etihad Airways’нинг расмий веб-сайтига мурожаат қилиш мумкин.

Etihad Airways

Teл.: +97150 818 9596
Email: dutymediaofficer@etihad.ae

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.