Таэквондо: Ўзбекистоннинг 10 нафар спортчиси Хитойда баҳс олиб боради
28-30 август кунлари Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WT бўйича аёллар ўртасида «Taiyuan 2026 World Taekwondo Womenʼs Open Championships» халқаро турнири бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси маълумотига кўра, турнирда мамлакатимиз шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
- 53 кг: Лайло Ҳасанова
- 57 кг: Мадина Мирабзалова, Шаббона Абдувалиева
- 62 кг: Севинч Ҳайитова, Моҳидил Ўктамжонова, Диёра Азизова
- 67 кг: Озода Собиржонова, Жасмина Турлибекова
- +73 кг: Светлана Саидова, Ирода Миртожиева
Мусобақа 30 августга қадар давом этади.