Ўзбекистон президенти ўз хатида Зеленскийга «мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Украина халқига эса тинчлик ва равнақ» тилади.

Зеленский бунинг учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди.
«Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни ўта қадрлайди ва икки томонлама ҳамкорлик, савдо ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга содиқ қолмоқда. Президент Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинч ва фаровон истиқбол тилайман», — дейилади твитда.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинани Мустақиллик куни билан табриклаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари ҳар йили украиналик ҳамкасбига шундай мактуб йўллайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.