Оливейра Царукян билан жанг қилишдан бош тортгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Оливейра Царукян билан жанг қилишдан бош тортгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

UFC собиқ чемпиони Чарльз Оливейра йилнинг иккинчи ярмидаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

Аввалроқ Оливейра Арман Царукянга қарши жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Натижада Царукяннинг рақиби Маурисио Руффи бўлди, Оливейранинг жанг қилмаслиги эса ОАВда унинг яқин дўстининг вафоти билан боғланган эди.

«Ҳозирда менинг тайинланган жангларим йўқ, манга рақиблар таклиф қилишмади. Одамлар ҳар хил исмларни айтмоқда, лекин ҳозирча ҳеч қандай аниқ нарса йўқ. Мен йил охиригача яна бир марта жанг қилмоқчиман», — дея Оливейранинг сўзларини келтиради Home of Fight.

Оливейра (37-11) сўнгги бор октагонга март ойида чиққан бўлиб, у Лас-Вегасдаги «Ти-Мобайл Арена»да бўлиб ўтган турнирнинг асосий жангида ҳакамлар қарори билан Макс Холлоуэйни мағлуб этган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.