Президент матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, унвон Оринбаевга «ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун» берилган.
Эслатиб ўтамиз, Аманбай Оринбаев 2022 йил сентябрдан бери Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Бунгача у Қорақалпоғистон ИИВ раҳбари лавозимида 5 ойдан камроқ муддат — 2022 йил март бошидан июль охирига қадар ишлаганди.
Ўша йили июль ойи бошида республикада юз берган намойишлардан сўнг у ўз лавозимидан озод қилинганди ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Август ойи бошларида у ўз номзодини Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларига қўйди ва 21 август куни депутат сифатида сайланганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.