«Интерполнинг қизил хабарномаси» (Red Notice) — шахсни қидириш ва ҳибсга олишга доир халқаро сўров бўлиб, унда бир давлат бошқа мамлакатлардан қидирилаётган шахсни топиш ва кейинчалик экстрадиция қилиш масаласини ҳал қилиш учун вақтинча ушлаб туришни сўрайди.

Қидирувга асос сифатида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган.
Апрель ойида Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко фарғоналик тадбиркор сифатида таништирилган Мўминжон Юлдашев билан музокаралар олиб борганди.
Июль ойида эса Беларусьнинг «Беллегпром» концерни раиси Надежда Лазаревич Фарғона вилояти делегацияси билан учрашган, ушбу делегация таркибидаги Мўминжон Юлдашев INKAS компанияси ҳаммуассиси сифатида таништирилган.
2023 йилда у Madad Invest Bank хусусий банкида улушга эга бўлган, бироқ айни пайтда акциядорлар рўйхатида қайд этилмаган.
2019 йилда Жаҳон банки Сирдарё вилоятидаги сув таъминоти лойиҳаси бўйича текширувлардан сўнг Мўминжон Юлдашев ва унга алоқадор компанияларга нисбатан санкция жорий қилганди. Банк материалларида Юлдашев тендердаги рақобатчи иштирокчи вакилига тазйиқ ўтказгани ва давлат хизматчилари билан тил бириктиргани таъкидланган.
Унинг ўзи, Quvasoy Tamir Qurilish компанияси (кейинчалик «Строй Монтаж Инвест») ҳамда уларга алоқадор тузилмалар бир неча йил давомида Жаҳон банки лойиҳаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Ушбу қарор бир қатор бошқа халқаро молия институтлари томонидан ҳам кросс санкциялар қўлланишига асос бўлган.
2022 йилда UzInvestigations томонидан эълон қилинган ҳисоботда Юлдашев Madad Invest Bank`нинг йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси (ҳозирда акциядорлар қаторида йўқ), шунингдек қурилиш, тўқимачилик ва пойабзал саноати корхоналарига (Baxodir Log’on Tekstil, Vodiy Shoes ва Royal Dizayn Loyiha) алоқадор шахс сифатида кўрсатилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.