Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–346-сонли қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори сезиларли даражада оширилди.

Янги тартибга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 200 минг АҚШ доллари (илгари БҲМнинг 2 минг баравари эди), кумуш медаль эгаларига 100 минг доллар, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллар миқдорида мукофот пули ажратилади. Ёшлар ўртасидаги ана шундай олимпиадаларда ғолиб бўлганларга тегишлича 20, 10 ва 5 минг доллар тўланади.

Шунингдек, FIDE таснифига кирувчи жаҳон чемпионатларида олтин медаль олганларга 15 минг, кумушга 7,5 минг, бронзага 3,75 минг доллар берилса, Осиё миқёсидаги мусобақалар ғолиблари тегишлича 10 минг, 5 минг ва 2,5 минг доллар билан мукофотланади. Бундан ташқари, Халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган шахматчиларга бериладиган бир марталик тўлов миқдори 5 минг АҚШ доллари этиб белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.