Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бхатия билан учрашув ўтказиб, мамлакатимизда YouTube платформаси монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди.
Мулоқот чоғида сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилгани, бу эса Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш ҳамда рақамли иқтисодиёт платформалари билан ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очаётгани таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.