Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, бўлим раҳбари тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Манфаатдор шахс пулни олаётган вақтида ушланган. Мазкур маблағлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.