Жумладан, кўчмас мулк ва автомобиль эгалари портал орқали уларни сотиш, гаровга қўйиш ёки ипотекага расмийлаштиришни тақиқлашлари мумкин бўлади. Зарур ҳолларда тақиқни бекор қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.
Шунингдек, портал орқали фойдаланувчи номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.
Телефон рақамини вақтинча фаолсизлантириш ва кейин қайта ишга тушириш имконияти ҳам яратилади. Фойдаланилмаётган рақам бўйича эса хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида ариза бериш мумкин бўлади. Фойдаланувчилар уланган пуллик хизматларни ҳам текширишлари мумкин.
Яна бир янги функция орқали банкка картани блоклаш ёки ёпиш ҳақида ариза юбориш мумкин бўлади.
Фуқаро янги нотариал ҳаракатни расмийлаштирганда, my.gov.uz орқали автоматик равишда хабарнома олади. Бундай ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар тизимда сақланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.