Ер юзасидаги ҳаво совиб, юқори қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши ҳамда шамол тезлиги 0,5–1 м/с гача пасайиши натижасида ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашади.
Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли PM2.5 ва PM10 майда чанг заррачалари ерга яқин қатламда тўпланиб, сутканинг 22:00 ва 01:00 оралиғида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача тушиши тахмин қилинмоқда. Эрталаб ер юзаси исиши билан инверсия заифлашиб, ҳаво сифати қайта тикланиши кутилади. Мутасаддилар кечки вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия этмоқда, айни пайтда атмосфера ҳавоси Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.