Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бир неча кундан буён давом этаётган кучли жала сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Айрим ҳудудларда бир суткада 210 мм гача ёғингарчилик қайд этилиб, шаҳарнинг барча 50 та тумани сув остида қолди. Кўчалар дарёга айланиб, автомобиллар ҳаракати тўхтагани боис маҳаллий аҳоли қайиқлардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Мамлакат ҳукумати томонидан табиий офат режими жорий этилиб, офатдан зарар кўрмаган мактаблар базасида аҳоли учун вақтинчалик бошпаналар ва ёрдам кўрсатиш марказлари ташкил этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.