Янги тартибга кўра, нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, иш берувчи 24 соат ичида Давлат меҳнат инспекцияси, юқори турувчи ташкилот ва ички ишлар органларига электрон шаклда хабарнома юбориши шарт.
Шунингдек, амалдаги қонунчиликга мувофиқ, иш берувчи ходимнинг соғлиғига ишлаб чиқаришдаги жароҳат ёки касб касаллиги туфайли етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериши шарт. Агар олинган жароҳат сабабли ходим меҳнат қилиш қобилиятини ва даромадини йўқотган бўлса, унга йўқотилган иш ҳақи учун тегишли компенсация тўлаб берилиши белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.