Тегишли низом лойиҳаси 2026 йилнинг декабрь ойига қадар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилгач, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўзда тутилган.
Бироқ, лойиҳанинг тайёрланиши тўловлар дарҳол бошланади дегани эмас, чунки ҳужжат тасдиқланиши, узилишлар муддати ва компенсация миқдорини ҳисоблаш тизими яратилиши талаб этилади. Фармонда кўрсатилган «белгиланган муддатда аварияни бартараф этмаслик» шарти ҳам муҳим аҳамиятга эга, сабаби рухсат берилган узилиш вақти чегараси низомда қандай белгиланиши тўловлар механизмига бевосита таъсир қилади. Шунингдек, тўловлар автоматик тарзда амалга оширилиши ёки ариза асосида берилиши, техника бузилишига оид зарарлар қопланиши масалалари ҳозирча очиқ қолмоқда. Истеъмолчилар олдида молиявий масъулиятни оширишга қаратилган ушбу ташаббус бўйича якуний тўхтам мутасаддилар томонидан тайёрланадиган лойиҳада ўз аксини топади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.