Аичи-Нагоя — 2026. Курашчилар Ўзбекистонга 2 та олтин ва 1 та бронза медаль келтирди

Аичи-Нагоя-2026. Курашчилар Ўзбекистонга 2 та олтин ва 1 та бронза медаль келтирди

Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларида кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритишди.

— Ибодатхон Агожонова. — 57 кг вазн тоифасида финалда Хитой Тайбэйи вакиласини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

— Шоҳруххон Бахтиёров. +90 кг вазн тоифасида финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовдан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Унинг чемпионлиги Ўзбекистон делегацияси учун Аичи-Нагоядаги 10-олтин медаль бўлди.

Ушбу вазн тоифасида ярим финалда Бахтиёровга мағлуб бўлган Бекмурод Олтибоев эса бронза медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, курашчилар Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларидаги медаллар хазинасини янада бойитишди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.