Мусобақанинг Ж1 классида +95 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ислом Тўхтабоев муросасиз беллашувлар якунида кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, Ж1 классида +70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруза Эргашева, Ж1 классида 60 кг вазн тоифасида Улжон Амриева, Ж2 класс 95 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов бронза медалларини қўлга киритди.
Пара дзюдочиларимизнинг дунё биринчилигидаги умумий медаллари сони еттитага етди. 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медали.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.