Дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Шаҳрам Аҳадов 73 кг вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз финал босқичигача етиб келди. Олтин медаль учун кечган ҳал қилувчи баҳсда у БАА вакилига имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Шу тариқа, Шаҳрам Аҳадов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшди.
Айни пайтда Ўзбекистон 16 та олтин, 20 та кумуш ва 19 та бронза — жами 55 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.
Манба: www.stadion.uz.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.