Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобига 57-медаль қўшилди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобига 57-медаль қўшилди

Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.

Теннис бўйича терма жамоамиз аъзоси Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз ярим финалгача етиб борди. Ушбу босқичда Гонконг вакилига имкониятни бой берган Султонов мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Ҳумоюн Султонов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.

Айни пайтда Ўзбекистон 16 та олтин, 21 та кумуш ва 20 та бронза — жами 57 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.