Ўзбекистонда ўқитувчилар учун анъанавий бир ойлик малака ошириш курслари бекор қилинади

Ўзбекистонда ўқитувчилар учун анъанавий бир ойлик малака ошириш курслари бекор қилинади


Мамлакатимизда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда.

Эндиликда ўқитувчилар бир ой давомида Тошкент шаҳри ёки вилоят марказларидаги марказларда бевосита таҳсил олишлари талаб этилмайди. Унинг ўрнига педагогларга малака имтиҳони натижаларига қараб 18 соатдан 72 соатгача бўлган ўқув ваучерлари тақдим этилади.

Янги механизмга кўра, ўқитувчи қайси таълим муассасасида ва қайси йўналишда малака оширишни мустақил равишда ўзи танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу ўқув ваучерлари бўйича барча молиявий харажатлар ва тўловлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.