Велотрекчиларимиз Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Велотрекчиларимиз Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.

Велотрек бўйича эркаклар ўртасидаги мэдисон дастурида Сергей Ростовцев ва Никита Светков жуфтлиги 45 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз бронза медалига сазовор бўлди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги совринни қўшди.

Айни пайтда Ўзбекистон 17 та олтин, 21 та кумуш ва 21 та бронза — жами 59 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.