Аичи-Нагоя — 2026: Музаффарбек Тўрабоев ҳам иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионилигини қўлга киритди!

Аичи-Нагоя-2026: Музаффарбек Тўрабоев ҳам иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионилигини қўлга киритди!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев икки карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Ҳамюртимиз +100 кг вазн тоифасидаги чемпионлик баҳсида мезбон спортчи — Ота Ҳёгани иппон услуби билан мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 62 тага етди — 19 та олтин, 21 та кумуш ва 22 та бронза.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.