Эркаклар ўртасидаги 80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жасурбек Жайсунов ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келди.
Ҳал қилувчи жангда Жасурга хитой тайпейилик Хунг Жиун-Йи рақиблик қилди. Биринчи бўлимда 2-2 ҳисоби қайд этилди ва фаоллик эвазига очко ҳамюртимизга берилди.
Жайсунов иккинчи раундда ғалабага эқин эди, аммо рақиб томонида сўнгги сонияда берилган зарба эвазига бўлимлар бўйича ҳисоб тенглашиб қолди.
Учинчи бўлим Хунг ҳисобда олдинда борди. Раунд тугашига 15-20 сония қолганида Жасурбек ҳисобни тенглаштирган бўлса, сўнгги сониялардаги зарба эвазига ғалабани илиб кетди! Олтин медаль!
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 65 тага етди — 20 та олтин, 23 та кумуш ва 22 та бронза.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.