У фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг доллар сўраган.
Хусусан, Т.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 АҚШ долларини олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.