Икки давлат ўртасида қиймати 3,7 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.
3,7 миллион долларлик лойиҳа Корея ҳукуматининг тараққиётга расмий ёрдами орқали гранти ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳани якунлаш 2026 йилнинг декабрига мўлжалланган.
Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази (Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани) ҳудудида қулупнай етиштириш учун қуёш энергиясидан ишлайдиган замонавий иссиқхона қурилади.
Бундан ташқари, кореялик мутахассислар томонидан кўчатлар учун иссиқхона ҳамда юқори сифатли қулупнай кўчатларини етиштириш бўйича In vitro лаборатория қурилиб, жиҳозланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.