Ғалла ҳосилдорлиги бўйича Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Гектарига неча центнер ғалла етиштирилишига кўра тузилган умумжаҳон рейтингида биринчи ўринни 100,8 с/га кўрсаткич билан Ирландия, иккинчи ўринни Янги Зеландия (97,1 с/га) ва учинчи ўринни Буюк Британия (78,1 с/га) эгаллаган. Ўзбекистон 48,2 с/га натижа билан фахрли саккизинчи ўринни эгаллаб, етакчи ўнталикдан жой олган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ҳажмини 10 миллиард долларгача оширади

Жорий йилнинг 22-сентябр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Нефть нархи бир баррель учун 120 долларгача ошиши башорат қилинмоқда

“JPMorgan“ молия ташкилоти таҳлилчилари ОПEК+ дан етказиб беришни қисқартириш фонида нефть нархининг бир баррель учун 120 долларгача ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Уларнинг фикрича, ишлаб чиқаришнинг янада камайиши нархларнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон банкларига Россиядаги валюта савдоларида иштирок этишга рухсат берилди

Хорижий кредит ташкилотлари ҳамда дўст ва нейтрал давлатларнинг брокерларига Россия валюта бозорида, шунингдек деривативлар бозорида савдо қилишга рухсат берилади. Бундай давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни бош вазир Михаил Мишустин имзолаган.

Ўзбекистон маҳсулотларини Кореяга экспорт қиладиган транспорт — логистика компаниялари ташкил этилади

Кореянинг етакчи компаниялари Ўзбекистонга жалб этилади ва Ўзбекистон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилишга хизмат қиладиган Ўзбекистон — Корея қўшма транспорт — логистика компаниялари ташкил этилади.  Аудио ва видео техника, шунингдек, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқариш ҳамда чиқинди полигонлари негизида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуаси яратилади.   Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Корея — Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон учрашувида айнан шу лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.  Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Чанг Вон Сам билан ўтказилган учрашувда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган янги имкониятлар муҳокама қилинди.  Мазкур агентлик томонидан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда 140 миллион АҚШ долларидан ортиқ молиявий, техник ва грант ёрдами кўрсатилган.  Олий Мажлисда “электрон парламент” тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишда KOICA билан ҳамкорлик қилинмоқда.   Глобал Яшил ўсиш институти (GGGI) томонидан KOICA билан биргаликда Орол денгизи минтақаси экотизимини яхшилаш бўйича умумий қиймати 5,9 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа амалга оширилаётир.    Ўзбекистон жуда тез ривожланаётгани ва турли лойиҳаларни амалга ошириш зарурати юзага келаётгани алоҳида таъкидланиб, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хўжалик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш орқали кенг қамровли ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.  МАНБА:ЎзА

ОТБ Ўзбeкистон элeктр тақсимлаш тармоғини рақамлаштиришга ёрдам бeради

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга энергия самарадорлиги ва электр энергияси хизматлари ишончлилигини ошириш учун энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштиришга ёрдам беришга қаратилган 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзни маъқуллади. Ўзбекистонда энергияга бўлган талаб 2019 йилдаги 67 тераватт-соатдан 2030 йилда 120,8 тераватт-соатгача ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда суғурта бозори фаолияти ва унинг натижадорлиги ўрганиб чиқилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда суғурта бозори фаолияти ва унинг натижадорлигини ўрганиб чиқди. 2022-йилда жами суғурта мукофотлари ҳажми 6,2 трлн.

Сўм йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланди

Ўзбек сўми йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган.  Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди.

Давлат бюджетига сўнгги икки ойда қанча даромад қўшилди?

Июль-август ойларида давлат бюджетининг даромадлари 38,1 триллион сўмни, харажатлари эса 50,3 триллион сўмни ташкил этди. Даромадларнинг асосий қисми – 69,0 фоизи ёки 26,2 триллион сўми солиқлар, қолган қисми эса божхона қўмитаси ва бошқа тушумлар ҳисобидан тўғри келди.

Ўзбекистон – AҚШ: савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги имкониятлари

Хусусан, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ушбу мамлакат савдо вазири ўринбосари, савдо вакили ўринбосари, Жаҳон банки вице-президенти билан учрашув ўтказди, йирик компаниялар раҳбарияти билан музокара олиб борди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон учун GSP дастури бенефициар мақомини қайта тиклаш, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 7-йиғилишини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.

ФАО Ўзбекистонда “яшил молиялаштириш”ни қўллаб-қувватлайди

Тадбир ФАОнинг Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.Семинарда яшил иқтисодиёт дастурларини амалга ошириш билан шуғулланувчи давлат идоралари вакиллари, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштирувчи Ўзбекистон банк сектори вакиллари иштирок этди. Яшил молиялаштириш – бу атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни йўлга қўйиш.

2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган

Марказий банк сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда қанча олтин қуймалари ва эсдалик тангалари сотилганини эълон қилди. Бу даврда аҳоли томонидан 2 951 дона олтин ва 3 864 дона кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотилган.

Ўзбекистондаги камида 3 та тижорат банкларида Ислом молияси мезонлари жорий этилади

Ўзбекистонда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича Президентнинг қарори имзоланди.  Қарор билан қуйидагилар белгиланди: Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш; Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4  та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш; Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш; Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.

ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади

2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади; хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун; тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг чораклик макроиқтисодий таҳлили: 2023 йил январь-июнь натижалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил этилган чораклик ҳисоботи чоп этилди. 2023 йил 7 сентябрь, Тошкент.

Ўзбекистонга 76,8 минг тонна банан импорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 54,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 минг тоннага ошган.

«КАРАКУЛКИМИЁ» КИМЁ МАЖМУАСИ «ҚОРАКЎЛ» ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАГА КИРДИ

«Каракулкимиё» азот ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси  «Қоракўл» Эркин иқтисодий зонанинг («Қоракўл» ЭИЗ) резиденти бўлиб қолди. Лойиҳани амалга оширувчи Феркенсcо Манагемент Лимитед инвеститсия компания 50 гектар майдонни узоқ муддатли фойдаланишга олди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми қарийб 5 баробарга ўсган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ТИФ ТН 01-24) савдосини таҳлил қилди. Икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми сўнгги 5 йил ичида қарийб 5 баробарга ўсди ва 2022-йилда 40,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учинчи учрашувини — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази лингвистик таҳлил қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказдилар. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

Тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади — Президент

Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Картошка етиштиришда вилоятдаги ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Дастлабки ярим йилликда Самарқандда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 308,6 минг тонна картошка (2022 йилнинг январ-июнига нисбатан 7,7 фоизга кўп) етиштирилган. Картошка етиштириш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганида маҳсулот умумий ҳажмидан 86,4 фоизга деҳқон (шахсий ёрдамчи, томорқа) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда, дейилади вилоят статистика бошқармаси маълумотида.

6 ойда Ўзбекистонда қанча млн. тонна гўшт етиштирилгани маълум қилинди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.  Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 %га ошган.

Эндиликда бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади

Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон газ иттифоқи кенгайтирилиши мумкин

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг уч карра газ иттифоқи бошқа давлатларни ҳам қамраб олиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ўзбекистон Покистон билан пахта етиштириш ва уруғчилик борасида янги лойиҳаларни амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Покистон Республикаси Панжоб вилояти Бош вазири Саид Моҳсин Раза Нақви ва «Ejaz Group» компанияси раҳбари Гоҳар Ижаз бошчилигидаги делгация ўртасида учрашув бўлиб ўтди деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Унда бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг стратегик хусусиятлари ва аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, келгусида қишлоқ хўжалиги соҳаси равнақ топишидаги ҳамкорликнинг мавжуд имконият ва ресурсларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган.

Ўтган 6 ойда Ўзбекистонга қанча юк автомобиллари импорт қилинган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган. Ўзбекистон 6 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар: — Хитой — 33 450 та;— Корея — 313 та;— Польша — 261 та;— Россия — 180 та;— Германия — 34 та.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Кичик корхоналар ярим йилда 5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган

2023-йил январь-июнь ойларида 53 834 та кичик бизнес корхонаси томонидан 5,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Уларнинг жами товар айланмаси 64,5 млрд сўмни ташкил этган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,9 млрд сўм.

Дон экинларининг 80 % и фермер хўжаликлари томонидан етиштирилди

2023-йилнинг январ-июнь ойларида республика бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 %ни ташкил этди. Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 % и фермер хўжаликларига, 8,5 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 11,6 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.