Кеча, 2023-йил 4-июл куни, Лангфан – Қашқар – Иркештам – Ош – Тошкент янги мултимодал йўналишида контейнерли блок-пойездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи пойезд (таркибида қурилиш материаллари бўлган 41та вагон) сафарга чиқди.
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-май ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (AQSH доллари): — Қорақалпоғистон Р. – 201 млн.
Брюссель электрон еврони муомалага киритишни таклиф қилди. Европа марказий банки рақамли шаклда ягона валютага «яшил чироқ» ёқиши керак, дея хабар беради Euronews.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2023-йилнинг январ-май ойлари якуни билан Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 9 823,2 млн.AҚШ долларини ташкил этиб, 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 2 132,8 млн.AҚШ долларига ёки 127,7 фоизга кўпайди. Шаҳар ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улуш (18,6 фоиз) 1 827,0 млн AҚШ долларини билан Миробод туманига тегишли.
“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади.
Қашқар шаҳрида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлагининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Циан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида “Zhejiang Union of Railway Logistics“ компанияси, ”Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ва ГП ”НК “Қирғиз темир йўли” ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ривожланиш суръатини ўрганди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар учун асос яратган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси кейинги 6 йилда ҳудудларни узлуксиз ривожлантиришнинг муҳим механизми бўлди.
Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллел равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади. Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган, яъни пулларнинг ноллари қисқартирилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдой, жумладан: 1 млн 283 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдой Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади; 1 млн 41,55 минг тонна товар буғдой буғдой етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилинади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилнинг биринчи чорагида савдо шериклари бўлган мамлакатларнинг валюталари курси ўзгариши Ўзбекистоннинг ташқи рақобатбардошлигига қандай таъсир кўрсатганини баҳолади. Рақобатбардошлик – бу товарларнинг ташқи савдо шериклари товарлари билан таққослангандаги жозибадорлик даражаси.
Қозоғистон ўзбекистонлик мўйна ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга 3 фоизли кредит ва саноат зоналаридаги ерларни беради. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмасида икки давлат делегациялари ва тадбиркорларининг учрашувида маълум бўлди.
2022 йилда тижорат банкларида 19 та ва микромолия ташкилотларида 9 та тематик инспекциялар ўтказилган. Текширувлар давомида қарийб 39 мингта мижознинг жами 37 трлн сўмлик кредитлари ёки ушбу банклар жами кредит портфелининг 58 фоизи қамраб олинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 8,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган. — Олма шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61,2 % га ошган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга қиймати 61 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. — Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16 минг тоннага камайган.
— Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган. — 2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган.
Улгуржи нархлар ўртача 20 фоизга, чакана нархлар эса 16 фоизга ошади.Вино (1 литр):– ишлаб чиқарувчининг энг кам улгуржи сотиш нархи: 14 400 сўм;– минимал чакана нархи: 16 400 сўм.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми (АҚШ доллари): Қорақалпоғистон Р. – 158,3 млн; Андижон вилояти – 1,6 млрд; Бухоро вилояти – 445,4 млн; Жиззах вилояти – 373,5 млн; Қашқадарё вилояти – 179 млн; Навоий вилояти – 376 млн; Наманган вилояти – 414 млн; Самарқанд вилояти – 796 млн; Сурхондарё вилояти – 103 млн; Сирдарё вилояти – 286 млн; Тошкент вилояти – 1,9 млрд; Фарғона вилояти – 571,4 млн; Хоразм вилояти – 276 млн; Тошкент шаҳри – 7,7 млрд.
Бугундан UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди, дея ёзмоқда ЎзА. — Chevrolet Tracker LS — 211 454 880 сўмLTZ — 231 196 000 сўмPremier — 251 142 080 сўм LS Plus — 223 824 160 сўмLTZ Plus — 246 981 280 сўмPremier Plus — 276 016 160 сўмRedline — 285 834 080 сўм — Chevrolet OnixPremier 1 — 207 347 000 сўмPremier 2 — 214 748 000 сўм Premier 2 Plus — 221 640 160 сўмRedline — 230 624 800 сўм
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 февралдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади. Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон ерлар қайси ҳудудга тўғри келади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 544 дона электромобиль импорт қилди. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.
Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида Топ-10 мамлакатлар номини маълум қилди. Шунингдек, юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 3,3 млрд— Россия – 2,9 млрд— Қозоғистон – 1,5 млрд— Туркия – 1,0 млрд— Корея – 802,1 млн— Германия – 787,4 млн— Қирғиз Р.
Бугун, Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Учрашувдан сўнг икки томонлама жами 41та ҳужжат имзолаган.
Ўзбекистон Тожикистондан 2023 йилнинг май-сентябрь ойларида 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини, шу жумладан минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
16 май куни Самарқандда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик конференцияси чоғида Mastercard глобал тўлов технологиялари компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди. «Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз.
Кеча Бирлашган Араб Амирликларида Дубай савдо-саноат палатаси (Дубай палаталари) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА Унинг доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги вакиллари, Ўзбекистоннинг «Solar Nature» ва Амирликнинг «Imperial Energizing communities» компаниялари раҳбарияти иштирокида мазкур икки компания ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, «Imperial Energizing communities» компанияси Ўзбекистоннинг «Solar Nature» компаниясига мамлакатимизда қуёш панеллари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун илғор технологиялар ва “ноу-хау”ни тақдим этади.
Aрманистонда қулупнайни йиғиштириб олиш бошланди. Фермерларнинг фикрича, бу яхши.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади: — оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача; — чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга; — боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача; — оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача; — “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача. Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.